Ассалому алайкум! Бизнинг ўқув марказда ўқувчи ва марказ ўртасида шартнома бор. 1. Унда тўлов олдиндан олинади. 2. агар ўқувчи 3 та бесабаб дарс қолдирса у гуруҳдан четлатилади ва шу ой учун пули қайтариб берилмайди. 3. Агар ўқувчи дарсларга ойлик тўловни амалга оширса лекин 3 та дарсдан сўнг ўқишни давом эттирмаслигини айтиб пулини қайтариб олмоқчилигини айтса ҳам қайтарилмайди (3 та дарс ичида бўлса қайтарилади). Албатта булар дарслар бошланишидан аввал ойнинг бошида тушунтирилиб шартнома қўлларига берилади уни ўзлари ва ота оналари ўқиб имзолашади. Шулар мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Имкон борича пулни қайтраишга ҳаракат қилинг.
2). Жоиз эмас. Шартнома ўқув марказ тарафидан бекор қилинганда, ўқувчига пулни қайтариш лозим.
3). Имкон борича пулни қайтраишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!