Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дастурлаш

17:35 / 27.08.2020 | Ne’matulloh | 1894

Ассалому алайкум! Ислом динида дастурлаш, фреэлансерлик ва шунга ўхшаш ишларга рухсат берилганми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Исломда “Динида яхшиликда ҳамкор бўлинглар, ёмонлик ва гуноҳда ҳамкор бўлманглар” деган қоидани айтилган. Ўзингиз шунга солиб кўринг. Ишлаб чиқариладиган нарсалар уч турга бўлинади. Фақат гуноҳ учун ишлаб чиқариладиганлар, фақат яхшилик учун ишлаб чиқариладиганлар ва умумий мақсадда ишлаб чиқариладиганлар. Аммо кимдир уларни яхши мақсадда ва кимдир уни ёмон мақсадда ишлатади. Масалан оддий пичоқ. Кимдир ундан ошхоналарда яхши ишларга фойдаланади. Кимдир у билан жиноят содир қилади. Ҳозирги кундаги телефон, радио, интернет кабилар ҳам худди шундай. Сизни программангиз ҳам кимдир ундан яхши мақсадда ҳам кимдир ёмон мақсадда ҳам фойдаланадиган бўлиб, шунга тушса қилиш жоиз. Ёмон мақсадда фойдаланишини очиқ-ойдин айтса унга программа қилиб беришингиз жоиз эмас. Бу худди билиб туриб қотилга пичоқ ясаб бергандек бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat