Ассалому алайкум! Азиз устозлар, бир мусулмон биродарим мендан маълум миқдордаги қарзи мавжуд. У буни тўлашга қодир, эҳтиёжидан ортиқ ер-мулки етарлича. Лекин анча муддат давомида қарзини тўлашни пайсалга солиб, турли баҳоналарни рўкач қилиб келмоқда. Уни бу қилаётган иши зулмга кириб қолмайдими?
Ва алайкум ассалом! Зулм бўлади. «مطل الغني ظلم» Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бой (қодир) бўлатуриб қарзни кечиктириш зулмдир», деганлар. Муттафақун алайҳ. Валлоҳу аълам!