Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ниятни ўзгартирса бўладими?

17:38 / 17.02.2017 | murod55 | 2664

Ассалому Алайкум! Намозни бошлаб бўлгач икки ракатга ният қилган намозни тўрт ракатга ўзгартирса бўладими? Мисол учун бир ракатини ўқиб бўлгансиз. Суннат намозини. Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳанафий мазҳаби бўйича ниятни ўзгартирса ёки бошқа намозни ният қилса, намоз ботил бўлмайди. Аксинча биринчи ният асосида ўша намозлигича қолади. Агар бошқа ният ила намозни бошлагандан кейин такбир таҳрима айтса, ўша янги нияти асосида бошқа намозга айланади. Бунда ният нафлдан фарзга ёки акси, бир ўзи бошлаб кейин иқтидо қилишни ёки акси, адони ният қилиб кейин қазо ёки аксига ўзгартириши мумкин. Агар ниятни қадаи ахирага ташаҳҳуд ўқиш миқдорича қолган вақтда ўзгартирса, намоз фосид бўлади. Ундан кейин саломдан олдинроқ бўлса намоз ботил бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat