Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума фарзидан аввалги 4 ракат суннат.

16:33 / 17.11.2021 | Mirgolib Mahmudov | 1434

Ассалому алайкум! 1. Мен араб давлатида яшайман. Бу ерда жума куни пешин вақти кириши билан, жума намозига азон этилади ва имом хутба бошлайди. Шу вақтда аввалги 4 ракат суннатни ўқиш жоизми? 2. Мен реанимация бўлимида врач бўлиб ишлайман. Баъзан жума намози вақтида оғир беморлар билан бўлиб, намозга кечга қоламиза. Шунда қандай йўл тутилади? Умуман, врач оғир бемор билан бўлиб, намозни вақтида ўқий олмаса, қандай йўл тутилади? 3. Хозирги исломий банклар хизматларидан фойдаланса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Имом хутба бошлаганида жоиз эмас. Суннатни унгача ўқиб олинг. “Кифоя” китобида шундай дейилган: Мазкурлар имом хутбага чиққанда макруҳдир.
Яъни имом жума, ийд, ҳаж, кусуф ва хусуф намозлари хутбасига чиққанида намоз ўқиш, тиловат саждаси қилиш ва жаноза ўқиш макруҳдир, чунки бу пайтларда мазкур нарсалар билан машғул бўлиш хутбани эшитишга халал беради. Ундан юз ўгиришга ўхшаб қолади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا قُلْتَ لِصَاحِبِكَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ أَنْصِتْ وَالْإِمَامُ يَخْطُبُ فَقَدْ لَغَوْتَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума куни имом хутба қилаётганида шеригингга «Жим тур», десанг, лағв қилибсан», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Лағв – беҳуда, бефойда, маза-матрасиз гап-сўзлар ва хатти-ҳаракатлар.
Мана шу ҳадис ҳанафийларнинг «Имом хутба қилиши учун минбарга чиққанидан кейин намоз ўқиш ҳаром», деган қавлларига энг кучли далиллардан биридир. Бировга «Жим тур», дейиш амри маъруф. Амри маъруф – фарз. Фарз амални қилиб бўлмаганидан кейин, суннат ўқиш жоиз бўлмаслиги турган гап.

2). Сизни ўрнингизда туриб туриши мумкин бўлган мутахассис аёл шифокор бўлса, сизга ёрдам беришсин. Агар сиз қарамасангиз бемор ҳалок бўладиган ёки сиҳатга зарар етадиган ҳолат бўлса, жумага чиқмаслигингиз учун узр ҳисобланади. Жуманинг ўрнига пешин намозини ўқиб оласиз. Бошқа намозларда ҳам ҳудди шу каби бўлади. Фарз намозни қолдиришга ҳеч қандай узр йўқ.

3). Шариат қоидаларига тўлиқ амал қиладиган бўлса фойдаланса бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat