Ассалому алайкум! Аёллар учун қошидан бошқа танадаги барча тукларни териш мумкинлиги ҳақида ўқигандим. Ҳозирда лазер эпиляцияси деган муолажа бор. У ёрдамида бир неча муолажадан сўнг қайта чиқмайдиган қилиб туклардан халос бўлиш мумкин. Шу муолажадан фойдаланиш мумкинми?
Ва алайкум ассалом! Мумкин. Валлоҳу аълам!