Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Решотка қилинган ҳовли

18:33 / 06.10.2022 | Dilbar | 968

Ассалому алайкум! Бир маърузада эшитишимча- "уйини олдини решотка бн ўраб олганлар, билсинки решоткасини олмагунича Аллоҳни ланати бўлади, у ким бўлса ҳам ҳаттоки 30 пора Қуръан ёдлаган бўлса ҳам "- деди бир қори. Бизни ҳовлини орқа томонида гуллар, дарахтлар экилга решотка қилинга, чунки кўчани усти у ердан моллар ўтади оралаб кетиши мумкин. Лн кўча алоҳида, кўчани ҳисобидан қўшиб олмаганмиз. Лн йўл ҳақиқатда сал торроқ , ҳамма қўшнилар бир ҳил текис қилиб тўсиқлар қўйган ўзини ҳудудига. Хуллас биз решоткани олиб ташлашимиз керакми? Қорини гапи бўйича ? Айнан нимани назарда тутиб бундай деган тушунмадим?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўз ерига тўсиқ (панжара) қўйишнинг зарари йўқ. Ўзганинг ерига тўсиқ қўйиш унинг ерини тортиб олишдир. Ўзганинг ерини тортиб олган ва ўзлаштирганлар Аллоҳнинг лаънатига ва қиёматда оғир азобга дучор бўладилар. 
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда бундай айтилган:

حَدَّثَنَا أَبُو الطُّفَيْلِ عَامِرُ بْنُ وَاثِلَةَ، قَالَ: كُنْتُ عِنْدَ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ، فَأَتَاهُ رَجُلٌ، فَقَالَ: مَا كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُسِرُّ إِلَيْكَ، قَالَ: فَغَضِبَ، وَقَالَ: مَا كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُسِرُّ إِلَيَّ شَيْئًا يَكْتُمُهُ النَّاسَ، غَيْرَ أَنَّهُ قَدْ حَدَّثَنِي بِكَلِمَاتٍ أَرْبَعٍ، قَالَ: فَقَالَ: مَا هُنَّ يَا أَمِيرَ الْمُؤْمِنِينَ؟ قَالَ: قَالَ: لَعَنَ اللهُ مَنْ لَعَنَ وَالِدَهُ، وَلَعَنَ اللهُ مَنْ ذَبَحَ لِغَيْرِ اللهِ، وَلَعَنَ اللهُ مَنْ آوَى مُحْدِثًا، وَلَعَنَ اللهُ مَنْ غَيَّرَ مَنَارَ الْأَرْضِ

Абу Туфайл Омир ибн Восила айтади: 
«Алий ибн Абу Толибнинг ҳузурида эдим, бир киши келиб, унга: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сизга нималарни сир қилиб айтганлар?» деди. Унинг (Алийнинг) жаҳли чиқиб, «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ҳеч нарсани одамлардан яшириб айтмаганлар. Лекин у зот менга тўрт нарсани айтганлар», деди. Шунда у: «Эй мўминларнинг амири! Улар нималар эди?» деди. (Алий) шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Отасини лаънатлаганни Аллоҳ лаънатласин. Аллоҳдан бошқага атаб қурбонлик қилганни Аллоҳ лаънатласин, бидъатчига бошпана берганни Аллоҳ лаънатласин, ер белгисини ўзгартирганни ҳам Аллоҳ лаънатласин», деганлар».
* Ер белгиси – ер майдонининг ҳудудини, чегарасини белгиловчи нарса. Ер белгисини ўзгартириш деганда белгиланган ҳудуд ёки ер майдонининг чегарасини ўзбошимчалик билан, ўз фойдасига ўзгартириб олиш тушунилади.

حَدَّثَنِي مُحَمَّدُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ: أَنَّ أَبَا سَلَمَةَ حَدَّثَهُ أَنَّهُ كَانَتْ بَيْنَهُ وَبَيْنَ أُنَاسٍ خُصُومَةٌ، فَذَكَرَ لِعَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، فَقَالَتْ: يَا أَبَا سَلَمَةَ، اجْتَنِبِ الْأَرْضَ، فَإِنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ ظَلَمَ قِيدَ شِبْرٍ مِنَ الْأَرْضِ طُوِّقَهُ مِنْ سَبْعِ أَرَضِينَ

Муҳаммад ибн Иброҳим бундай сўзлаб берди:
«Абу Саламанинг айтишича, у билан бир гуруҳ одамлар ўртасида (бир ер хусусида) даъволашув бор экан. У буни Оиша розияллоҳу анҳога айтган экан, у: «Эй Абу Салама, ердан узоқроқ бўл. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир қарич ерни ноҳақ ўзлаштириб олса, унинг бўйнига етти қават ер осиб қўйилади», деганлар», деди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat