Ассалому алайкум! Мен Россиянинг Чукотка улкасида ишлайман. Корхонада 800 га якин ишчи бор. Асосан узбек, тожик, рус, чичен, ингушт, киргиз, турк ва хоказо. Жамоадаги мусулмонларнинг талабига кура ташкиот рахбари корхонада масжид хам куриб берган. 100 кишига якин намозхон бор, асосан узбекзабон (Узбекистон фукароси) янги намозхонлар. Якин 3000 км масафада жомеъ йуклиги учун жумъа хам укилади. Янги масжидимиз хар куни дунёда энг биринчи азон янграйдиган масканга айланди. Японияда хам биздан 3 соат кейин намоз вакти киради. Жамоамиз танлаган имом хам Узбекистонда собик расмий имом булиб ишлаган хужжатли киши. Узим хам расмий диний таълим олганман. Рамазон кечалари таровехлар хам шукух билан утяпти, жамоамизда мураттаб кори хам бор. Бу жамоамизнинг кувончига сабаб буладиган холат. Аммо асосий муаммо, жамоада оз булсада бемазхаб, сохта салафий кишилар бор. Улар фурсат топди дегунча одатларига мувофик фитна чикариб, янги намозхонларни узларига эргаштириш максадида бузгунчиликларини ишга солади. Уларнинг биттаси хам хар кандай жамоага куплик килар экан. Узларини алифни калтак дейдиганчалик саводлари бор, лекин уларга маъкул келмайдиган оят, хадисларни тан олишмайди, акалли битта хадисни хам санади билан арабча матнини айтиб бера олмайди, лекин уларнинг ботил фикрини уртага чикарадиган хадисга келганда Имоми Бухорийни хам тан олишмайди. Аммо Аллоҳ таолонинг ердами билан жумъаларда уларга раддиялар беришга харакат киляпмиз, мазхаб уламоларимиз фатво ва далилларини, бирлик, тинчлик ва ватанпарварликни хикматларини жамомизга тушунтиряпмиз. Аллоҳ таолонинг Узи таъсир яратиб, бемазхабларга эргашганлардан тавба килиб, ахли суннага кайтиб, ханафий мазхабини тутганлар булди. Мойиллиги булганлардан хам улардан эхтиёр булиши кераклигини англаб етганлар буляпти. Сизлардан хам жамоамиз хаккига, бизнинг хаккимизга, Пайгамбар алайхис саломга муносиб уммат булишимизни сураб дуо килишларингизни сураймиз. Саволга келадиган булсак: Биз бу ерда расмий имом эмасмиз, аммо куриб, билиб туриб куз юмиш хам огир, ушбу сабабли вазифани зиммага олишга тўғри келяпти, сабаби жамоанинг асосий кисми уз ватандошларимиз, минтакамиз вакиллари. Шундай холатда ишимизни шу шаклда давом эттиришимиз жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Астойдил ҳаракат қилинглар, исломни тўғри тушунтириш учун ҳаракатда бўлинглар. Валлоҳу аълам!