Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўзини осган одамни аҳволи нима бўлади?

08:22 / 25.01.2017 | Alibek | 6987

Ассалому алайкум! Мен бир танишимнинг номидан ёзаяпман. Танишимнинг яқин инсони ўзини осиб қўйди. Охирги пайтларда вас-васа бўлиб қолганди. Орага шайтон аралашди, бўлар бўлмасга бақириб кетарди. Ўзимни ўлдираман дерди, кўпчилик касаллик билан бу дунёни тарк этди дейишди. Лекин номозхон, аёллари билан ҳаж сафарларига борганлар. Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўз жонига қасд қилиш шариатимиз қаттиқ қайтарган амаллардан. Уларнинг аҳволи Аллоҳ таолонинг Ўзига ҳавола. عَنْ ثَابِتِ بْنِ الضَّحَّاكِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: مَنْ حَلَفَ بِغَيْرِ مِلَّةِ الْإِسْلَامِ فَهُوَ كَمَا قَالَ، وَمَنْ قَتَلَ نَفْسَهُ بِشَيْءٍ عُذِّبَ بِهِ فِي نَارِ جَهَنَّمَ، وَلَعْنُ الْمُؤْمِنِ كَقَتْلِهِ، وَمَنْ رَمَى مُؤْمِنًا بِكُفْرٍ فَهُوَ كَقَتْلِهِ. رَوَى هَذِهِ الثَّلَاثَةَ الْأُصُولُ الْخَمْسَةُ Собит ибн Заҳҳок розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ислом миллатидан бошқа нарса билан қасам ичса, у ўзи айтганидекдир. Ким бир нарса билан ўзини ўзи ўлдирса, ўша нарса билан жаҳаннам оловида азобланади. Мўминни лаънатлаш уни қатл этиш кабидир. Ким мўминни кофирга чиқарса, бу уни қатл этиш кабидир», дедилар». Ушбу уч ҳадисни бешовлари ривоят қилганлар. Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ушбу ҳадиси шарифларида тўртта муҳим ва ҳар бир мўмин-мусулмон жуда эҳтиёт бўлиши лозим бўлган масалани зикр қилмоқдалар: 1. «Ким Ислом миллатидан бошқа нарса билан қасам ичса, у ўзи айтганидекдир». Бошқа ривоятларда баён қилинишича, ким «Агар фалон ишни қилсам, яҳудий бўлай», деса, яҳудий бўлади. Ёки «Агар фалон ишни қилмасам, насроний бўлай», деса, насроний бўлади. Мазкур мункар ишни қилган одамнинг бу тасарруфи куфрдан иборатдир. Шунинг учун ҳам ҳеч бир мусулмон банда юқоридагига ўхшаш гапларни зинҳор ва зинҳор тилга олмаслиги керак. 2. «Ким бир нарса билан ўзини ўзи ўлдирса, ўша нарса билан жаҳаннам оловида азобланади». Бу масалага тегишли ҳукмларни «Ҳаддлар китоби»да муфассал ўрганиб чиқамиз. Ким ўз жонига қасд қилса, худди ўзганинг жонига қасд қилгандек, гуноҳкор бўлади. Чунки унга жонни Аллоҳ таоло берган, шунинг учун ҳам жон банданинг эмас, Аллоҳ таолонинг мулки ҳисобланади. Ўзини ўзи ўлдирган одам Аллоҳ таолонинг иродасига қарши чиққан нобакор сифатида охиратда қаттиқ азобларга гирифтор бўлади. Жумладан, у ўзини бу дунёда нима билан, қандай қилиб ўлдирган бўлса, жаҳаннамда ҳам ўзини худди ўша нарса билан, худди ўшандоқ қилиб, қайта-қайта ўлдириб туради. 3. «Мўминни лаънатлаш уни қатл этиш кабидир». Зотан, «лаънат» сўзининг луғавий маъноси «Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлиш»дир. Демак, ким бировга лаънат айтса, унинг Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқ бўлишини тилаган бўлади. Мўминлик эса Аллоҳ таолодан бандага берилган энг улуғ неъмат ва раҳматдир. Шунга биноан, ким мўмин инсонни лаънатлаган бўлса, унинг Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқ бўлишини, иймонидан ажрашини тилаган бўлади. Бу эса мўминни қатл этгандан баттардир. 4. «Ким мўминни кофирга чиқарса, бу уни қатл этиш кабидир». Кофирлик ҳар бир мўмин одам учун дунёдаги энг катта бадбахтликдир. Иймон ҳаловатини татиб кўрган инсон учун кофирликка қайтиш ўлимдан ҳам оғир мусийбатдир. Шунинг учун ҳам мўмин инсонни кофирга чиқарган, «Фалончи кофир», «Пистончи куфрга кетди», каби гапларни айтган одам худди ўша мўминни ўлдирган каби иш қилган бўлади. Чунки аввал айтиб ўтганимиздек, кофирлик мўмин киши учун ўлимдан баттардир. Лекин, минг афсуслар бўлсинким, ичимизда дарди-ҳасрати, қиладиган машғулоти мўмин-мусулмонларни кофирга чиқариш бўлиб қолганларимиз ҳам бор. Улар ўзларига одамларнинг кофир-мўминлигини ажратувчи тафтишчи сифатини бериб олганлар. Диндорлик ғурурига кетган мазкур кимсалар бўлган-бўлмаган нарсага «Фалончи кофир», «Пистончи мушрик», «Писмадончи мунофиқ» деб, фатво чиқариш билан оворалар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat