Шайх хазратлари Аллохдан Сизга амниятчилик сўрайман. Бир таниш укамизнинг берган саволини Сизга тақдим этмоқчиман ижозатингиз ила.Савол: Менинг биринчи фарзандим 7 ойлик, хозирда шифокорларни ташхиси бўйича оила ахлим 1.5 ойлик хомиладор экан . Баъзилар хомилани олиб ташлаш керак деяпти.Энди бизга шариятимиз асосида тўғри йўл кўрсатсангиз?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Она ва боланинг ҳаётига хавф бўлмаса, олдирмаслик керак.