Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўзни поклаш

14:15 / 01.01.2022 | Рустам | 2068

Ассалому алайкум! Аллоҳ инсонга бебаҳо аъзолар берган. Таҳоратда, ғуслда бу аъзоларни поклаш усуллари ҳам баён қилинган. Саволим : таърифи беқиёс кўзимиз ҳақида. Яшириб нима қилдик гоҳи ҳаётий, гоҳи видеолар орқали беҳаё тасвирларни томоша қиламиз. Кези келганда ана шундай беҳаё тасвирларни кўришимиз асносида, шуларни кўрган кўзимиз билан яна норасида гўдакка, намозхон аёлимизга боқамиз. Шундай вақтларда кўзни поклаш усуллари кўзда тутилганми, у қандай покланади? Эҳтимол саволим ноўриндир, бироқ шундай пайтларда ҳозиргина кўрган тасвирлар ҳаёлдан ўтиб кўнглинг хижил бўларкан, худдики, кўзинг булғангандай.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Беҳаё суратларни кўриш ҳеч шак-шубҳасиз ҳаром.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: «Аллоҳ таоло деди: (ҳаром қилинган) назар Иблиснинг заҳарли ўқларидан биридир. Кимки мендан қўрқиб уни тарк қилса уни шундай бир иймонга алмашиб қўяманки, унинг ҳаловатини қалбида ҳис қилади» (Табароний, Ҳоким).
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: «Қайси бир муслим (бегона) аёлнинг авратига назар қилиб, сўнгра Аллоҳнинг ғазабидан қўрққан ҳолда ундан кўзини олиб қочса Аллоҳ унга шундай ибодат берадики, унинг лаззатини қалбида ҳис қилади» (Аҳмад, Байҳақий).
Киши ҳаромга уқубатдан қўрқмай қарайверса, ҳар ерда ўша қилган гуноҳи кўз ўнгида гавдаланаверади. Бу ўша иш разолатининг асари бўлиб, ундан қутулиш учун ўша гуноҳдан буткул тийилиш, тавба қилиш, истиғфор айтиш, унинг шукрини қилиш керак. Кўз неъматининг шукрини адо қилиш учун Аллоҳни рози қиладиган ишларга уларни йўналтириш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat