Ассалому алайкум! Ҳазратнинг «Ҳадис ва ҳаёт» китобини намоз бобида, намоздан сўнги тасбеҳни айтганда қўл билан санаб бўлмайди деганларини тушиниб қолдим. Ўшандан кейин, бекорга тасбеҳ ўйлаб топилмаган эканда, ҳаммаям ўша вақт қўлда санаса бўлардику деб ўйлаб қолдим.
Айтингчи мен тўғри тушиндимми? Агар қўлда санаб бўлмайдиган бўлса, нега масжид имомлари тасбеҳ айтишганида қўлда санашади?
Ва алайкум ассалом! Нотўғри тушунибсиз. Тасбеҳларни намознинг ичида қўл билан санаш жоиз эмас. Намоздан ташқарида қўл билан санаш жоиз. Валлоҳу аълам!