Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нафл намози

10:10 / 05.03.2017 | Behzod | 4167

Ассалому алайкум!Фарз ва нафл намозлари орасини ажратиш ҳақида 

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Соиб ибн Язид ривоят қилади: «Кунларнинг бирида мен Муовия билан алоҳида хонада жума намозини ўқидим. Имом салом берганидан кейин, мен ўша аввалги ўрнимга туриб нафл намоз ўқидим. Муовия ўз хонасига кирганидан сўнг, менинг олдимга бир одамни: «Бу қилган ишингни бошқа такрорлама! Жума намозини ўқиб бўлганингдан сўнг, гаплашмагунингча ёки ўрнингни тарк қилмагунингча, ўша заҳотиёқ бошқасини бошлама. Дарҳақиқат бизга Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай қилишни буюрганлар. (У зот) бир намоздан гаплашмагунимизча ёки намоз ўқиган ўрнимизни тарк қилмагунимизча иккинчи намозга ўтмаслигимизни айтганлар» деб айтиб қўйиши учун юборди» (Муслим 883).
Ушбу ҳадисда фарз ва нафл намозлар ўртасида, сўз ёки ўринни алмаштиришлик билан танаффус қилишлик мустаҳаб эканига кўрсатма берилмоқда. Бу фақатгина жума намозига тегишли эмас, балки ҳар қандай фарз намозига тегишлидир. Ҳадисдаги гаплашишдан мурод фақат Аллоҳнинг зикри эмас, оддий суҳбат ҳақида гапирилган. Шундай бўлсада Аллоҳнинг зикри энг афзал сўздир.
Нававий раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Ушбу ҳадисда асҳобларимиз (шофеийлар) қавлларига далил бор. (Улар айтишадики) суннати равотиб ва бошқа нафл намозларни фарз намози ўқилган ўринда ўқимаслик мустаҳаб. Нафл намоз ўқиш учун энг афзал ўрин алмаштиришлик уйдир, ёки ҳеч бўлмаганда ўша масжиднинг бошқа жойи. Бундан мақсад сажда ўринларини кўпайтириш, ҳамда фарз ва нафл намозлар орасини ажратишдир. «Гаплашмагунингча» лафзида фарз ва нафл намозини орасини гаплашиш сабабли ҳам ажратилишига далил бор. Бироқ ўрин алмаштиришлик афзал» (Қаранг: «Шарҳ Саҳиҳ Муслим» 6/177).
Яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ахир намоз вақтида сиз олдинга, ёки орқага, ёки ўнгга, ёки чапга сурилишга қодир эмасмисиз?!» Ҳадис ровийси Ҳаммод қўшимча қилди: «Яъни нафл намозда» (Абу Довуд 1006. Шайх Албоний саҳиҳ деди).
Имом Бадриддин Айний раҳимаҳуллоҳ деди: «Бизнинг тарафдорлар (яъни ҳанафийлар) ушбу ҳадисга одам нафл намозни фарз ўқиган ўринда адо этмаслигига далил сифатида суянишган» (Қаранг: «Шарҳ Сунан Аби Довуд» 4/291).
Шайх Шамсулҳақ Азийм Абадий раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Ушбу ҳадисда нафл намозни фарз ўқилган жойда адо этмаслик кераклигига далил бор. Олдинга ёки орқага, ўнгга ёки чапга сурилиш керак» (Қаранг: «Аъвнул Маъбуд» 3/308).
Қайс ибн Абдуллоҳ саҳобалардан бўлган бир одамдан ривоят қилди: «Бир куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аср намозини ўқидилар ва бир одам намоз ўқиш учун турди. Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) уни кўрганида, унга: «Ўтир! Дарҳақиқат аҳли китоблар намозлар орасини ажратмаганлари сабабидан ҳалок бўлишган» деди. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса: «Жуда яхши, эй Хаттобнинг ўғли!» дедилар» (Аҳмад 5/368. Саҳиҳ ҳадис. Қаранг: «ас-Силсила ас-саҳиҳа» 2549).
Аввалги ҳадислардан фарз ва нафл намозлар орасини сўз ёки ўрин алмаштириш билан ажратиш мустаҳаб деб хулоса қилинса, ушбу ҳадис эса бунинг вожиб эканига далолат қилади. Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ушбу ҳадис матни фарз намозидан кейин сўз айтмай ёки ўринни алмаштирмай суннат намозини ўқишлик мумкин эмаслигига очиқ-ойдин далолат қилмоқда» (Қаранг: «ас-Силсила ас-саҳиҳа» 6/105).
Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Юкорида айтилган сузлар кай даражада тугри.
Мана шу охирги мисралар нима хакда? Ушбу ҳадис матни фарз намозидан кейин сўз айтмай ёки ўринни алмаштирмай суннат намозини ўқишлик мумкин эмаслигига очиқ-ойдин далолат қилмоқда» (Қаранг: «ас-Силсила ас-саҳиҳа» 6/105).


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу гап муҳтарам Албонийнинг шахсий фикридан бошқа нарса эмас. Фарз билан нафлнинг орасини “Аллоҳумма антассалаам ва минкассалаам табарокта йаа зал жалаали вал икроом” миқдорича зикр билан ажратиш мустаҳаб амал.

عَنْ ثَوْبَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم إِذَا انْصَرَفَ مِنْ صَلَاتِهِ اسْتَغْفَرَ ثَلَاثًا وَقَالَ: اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْكَ السَّلَامُ، تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ. وَفِي رِوَايَةٍ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم إِذَا سَلَّمَ لَمْ يَقْعُدْ إِلَّا مِقْدَارَ مَا يَقُولُ: اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ الخ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларидан чиқсалар, уч марта истиғфор айтар ва «Аллоҳумма антассалам ва минкассалам табарокта йаа залжалали вал икром», дер эдилар». 
Бошқа бир ривоятда: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам салом берсалар, «Аллоҳумма антассалам...»ни айтиш миқдоричагина ўтирар эдилар», дейилган.
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Намозни ўқиб бўлиб, салом бергандан кейин қимирламай туриб, уч марта «Астағфируллоҳ» дейиш ва «Аллоҳумма антассалам»ни охиригача ўқиш ҳозирда расм бўлган ва унга амал қилинади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat