Ассалому алайкум! Ўтмишда қолдирилган намозларни қазо қилиб ўқишликда, 3-4 ракаътли намозларга 3-4-ракаътларига зам сура қилинмаса ҳам намоз дуруст бўлавeрадими? Аллоҳ ишларингизга хайр бeрсин.
Ва алайкум ассалом! “Ҳидоя”нинг соҳиблари : “3-4-ракъатларда тасбеҳ айтса ҳам, сураси “Фотиҳа”ни ўқиса ҳам жоиз” деганлар. Ушбу матннинг шарҳида “фатво” деб қабул қилинмасада, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг бир қавлларига биноан “3-4-ракъатларда сураи “Фотиҳа”ни ўқиш вожиб” дейилган. Шунинг учун эҳтиётан ўқиб қўйган яхши. Валлоҳу аълам!