Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ит гўшти ҳақида

00:00 / 04.03.2007 | eski savollar | 9229

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Ҳозирги кунда Ит гўштини истеъмол қилиш бизнинг шаҳарда одат тусуга кирган.Улар ит гўшини ейиш ҳалоҳ дейдилар. Ит гўшти харом қилинган десам исбот талаб қиладилар. Ит гўшти ҳалолми ёки харомми. Агар харом бўлса бу ҳақида қайси диний китобларда маълумот берилган?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Итни еса, ҳаром нарсани егани учун гуноҳкор бўлади. Аммо уни ҳалол деса, гуноҳкор бўлиш билан бирга диндан чиқиши ҳам бор.
Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам итнинг баҳосидан, қоннинг баҳосидан, хол қўювчилик баҳосидан ва хол қўйишдан, рибо ейишдан ва беришдан наҳий қилдилар. Ва сувратчини лаънатладилар». 
Бухорий ривоят қилган.
Хонакиларштирилган йиртқичлар, ит ва мушук кабилар ҳаром. Йиртқичларнинг озиқ тиши борлари ва қушларнинг тирноқли чангали борлари ҳаммаси ҳаром. Чунки улар ифлос нарсаларни, бошқа ҳайвонларни ва ўлимтикларни ейдилар. Мазкур ҳайвонларга шер, йўлбарс, қоплон, бўри, чиябўри, тулки, айиқ, маймун, фил кабилар киради.
Қушлардан бургут, лочин, калхат, қарға, бойқуш, қалдирғоч, кўршапалак, тўти, товус, пўпишак, карқуноқ ва бошқалар ҳаромдир.Исломда ит боқишга учта сабаб туфайли рухсат берилган;
1. Ов учун ит боқса бўлади.
2. Экинзорларни қўриш учун, зироат ити боқса бўлади.
3. Қўй ва бошқа ҳайвонларни қўриш учун, чорва ити боқса бўлади. Умиймироқ қилиб айтсак, қўриқчи итларни боқса бўлади. Ҳозирги пайтларда баъзи из қувиш ёки нарсаларни ҳидлаб билиш учун ишлатилаётган итлар ҳам қўриқчилик учун ушлаб туриладиган итлар қаторига киради.Бошқа мақсадларга ит ушлаб туриш шариятга хилоф саналади. Чунки, ит нажас нарса. Ялаган, ҳидлаган нарсаларини ҳам нажасга айлантиради. У нажас нарсаларни егани учун оғзида ўта заҳарли микроблар кўп бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat