Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Ҳурматли шайх жаноблари сиздан бир масала ҳақида сўрамоқчи эдик. Шуларни айтиб берсангиз. Менинг акамнинг турмуш ўртоғи касал бўлиб қолди. Касал бўлишдан олдин аммаси вафот этганди, шуни кўргани борган эди. Биз уни нима сабабдан касал бўлганини билмадик. Табибларга мурожаат этдик, улар ҳам нима бўлганини билмади. Сўнг акам уни билмасдан фолбинга олиб борган экан. Фолбин 2 та тутатки (дуоча) берди, уни уйда тутатишни айтибди. Улар уйда биттасини тутатган экан, шундан кейин жуда ёмон аҳволга тушди. Кейин «Ёсин» сурасини ўқиган эканлар, уни ичида жин борлиги, белгилари билинди. Кейин жин тегишга қарши китобларни (Жин ва шайтондан сақланиш йўллари деган китобларни) ўқидик ва у бўйича амал қилдик. Яъни у (жин) билан гаплашдик. Маълум бўлишича у мусулмон (аёл) жин экан. Унга шариат аҳкомлари бўйича тушунтириб, ичидан ташқарига чиқаришга сабаб бўлдик. У кетди. Орадан яна бир-икки кун ўтгач, Яна ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Ундан кейин яна «Ёсин» сурасин ўқиган экан, бир жин борлиги билинди. У билан мулоқот қилинганда, у яхудий жин экан. Унга ислом динини тушунтирдик, у мусулмон бўлиб чикди. Шундан сўнг 2-3 та жин ҳам мусулмон бўлди. Шу мусулмон жинларнинг айтишига қараганда, жинларни акам борган фолбин юбориб турган экан, шу пайтда ичига кирмаслиги учун «Ёсин» сурасини ўқиб турибмиз. Шу фолбинни биз таниймиз. У жинларни юборишни тўхтатмаяпти. Бизлар нима қилишни билмаяпмиз. Нима қилсак жинлардан халос қиламиз. Сиздан илтимос бизга шу ҳақида тезроқ маълумот берсангиз, шариатимизда шу ҳақида нима дейилган?
– Ва алайкум ассалом! «Жин» сураси, тўрт қул аъузу, ихлос суралари ва Курсий оятини ҳам ўқинглар.