Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Т ҳарфи

17:15 / 26.02.2017 | Murodiy | 2457

Ассалому алайкум! Устозлар, тажвид ҳукумида жарангсиз "т" сукун бўлиб кeлса "т"га қўшилиб "с" ҳарфи ўқиладими? Яъни "таббат" эмас "таббатс" дeб қироат қилинадими? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

"Т" ҳарфига сукунли бўлганида "с" қўшиб айтилади, деган гап йўқ ва бу нотўғри гап.
Араб нутқ товушларининг 10тасида ҳамс деган сифат бор. Бу овоз оқимининг эркин оқиб ўтишидир. Мазкур ўн товушдан "т" ва "к" тоувушларининг талаффузида ўзига хос хусусият бор: улар сокин бўлганида ҳаво оқими махражда димланиб қолади. Агар уни чиқариб юборилмаса, товуш тўлиқ ҳосил бўлмайди, эшитилмайди ҳам. Шу боис, улар сокин бўлганда талаффузини махражни тездан очиб юбориш билан якунланади. Шунда чиққан шовқинни айримлар "с" каби деб эшитиб олиб, шундай айтиши кенг тарқаб қолган. Бу тажвидни мутахассис устоздан ўрганмаганликдан ва маҳорат етишмагандан бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat