Ассалому алайкум! Илимингиз зиёда бўлсин. Нафл намозининг таърифи ва бир намоз ҳақида сўрамоқчи эдим. Кeчанинг қайсидир қисмида ўқиладиган намоз бор экан. ШУ ҳақида ва унинг савоблари қанақа бўлишини айтсангизлар. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бир киши тўй қилиб ва оммани тўйга таклиф қилса, уларни бир бор келишлари вожиб бўлади. Аммо қариндош ва қадрдонлари бўлса, қайта-қайта келишиб, тўй соҳибининг ҳузурида кўпроқ бўлишади. Бу ўша қадрдонларнинг тўй соҳибига қадрдонлиги, унинг наздида мартабаси ва бир-бирига бўлган чуқур муҳаббатининг аломатидир. Шунингдек Аллоҳ таоло оммага беш вақт намозни фарз қилди, қадрдонларига эса нафл ибодатларининг дарвозасини очиб қўйди. Ким ўзини Аллоҳнинг қадрдонларидан бўлишини хоҳласа, нафлларни кўпайтирсин.
عن رَبِيعَة بْن كَعْبٍ الْأَسْلَمِيُّ رضي الله عنه قَالَ : " كُنْتُ أَبِيتُ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، فَأَتَيْتُهُ بِوَضُوئِهِ وَحَاجَتِهِ ، فَقَالَ لِي : سَلْ ، فَقُلْتُ : أَسْأَلُكَ مُرَافَقَتَكَ فِي الْجَنَّةِ ، قَالَ : أَوْ غَيْرَ ذَلِكَ ، قُلْتُ : هُوَ ذَاكَ ، قَالَ : فَأَعِنِّي عَلَى نَفْسِكَ بِكَثْرَةِ السُّجُودِ رواه مسلم في " صحيحه
Робиъа ибн Каъаб Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : “Мен бир кечани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтказдим. У зотга таҳорат суви ва эҳтиёжларига керакли нарсаларни келтирдим. Шунда у зот менга : “Сўра” дедилар. “Ё Расулуллоҳ жаннатда сиз билан бирга бўлишни хоҳлайман” дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Бошқа нарса хоҳларсан” дедилар. Мен : “Йўқ шуни хоҳлайман” дедим. “Ундай бўлса, кўп сажда қилиб менга ёрдам бер” дедилар. Муслим ривояти. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида марҳамат қилади :وَمَن يُطِعِ اللّهَ وَالرَّسُولَ فَأُوْلَئِكَ مَعَ الَّذِينَ أَنْعَمَ اللّهُ عَلَيْهِم مِّنَ النَّبِيِّينَ وَالصِّدِّيقِينَ وَالشُّهَدَاء وَالصَّالِحِينَ وَحَسُنَ أُولَئِكَ رَفِيقًا
69. Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъматлантирган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва улар қандай ҳам яхши рафиқлардир! ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Аллоҳ таоло ибодатда бардавом қилсин. Қуйида сиз сўраган ва ундан бошқа барча нафл намозлар ҳақида маълумот бор. Валлоҳу аълам! http://fiqh.uz/index.php/ibodat/namoz/689-nafl-namozlar