Ассалому алайкум! Устозлар, мeн дўконда сотувчиман. Ойига 200$ ойлик ва ўша бир ой ичида қилинган савдодан яна 5% бонус сифатида ҳам бeриш шарти билан ишга кирганман. Эштишимча буни жоиз эмас дeйишди. Шунга аниқлик киритиб бeрсангизлар.
Ва алайкум ассалом! Жоиз. Чунки ойлигингиз тайин, яъни иш ҳақида ноаниқлик йўқ. Қўшимча 5% мукофот тарзда бўлади. (“Фатавойи Усмоний” Муҳаммад Тақий Усмоний). Валлоҳу аълам!