Ассалому алайкум! Мен заргарчилик қиламиз харидорладан заказ олишдан олдин заклад оламиз, уларни буюрган заказлари битгандан кейин заказила бити дисак бўлди керемас дейишади. Биза харажат қибқўйган бўламиз. Ула отмен қилишгандан кейин закладни сўрашади. Биза беромимз харажат қиб қўйганмиз димиз. Шунда заклади қайтариб бермаслигимз жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Қайтариб беришингиз шарт. Мижоз тилла ёки кумуш буём ясаб беришни буюртма қилса хомашё мижоз тарафидан бўлиши ва заргар фақат ясаб бергани учун қўл ҳақи олиши керак. Агар хомашё заргар тарафидан бўлса бу савдо эмас фақат ваъдалашув бўлиши, исталган пайт икки томондан бири бирор сабабсиз фикридан қайтиб олиш ҳуқуқига эга бўлиши керак. Аммо бу ваъдага амал қилиш диёнатан вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!