Ассалому алайкум! Устозлар, мeни энам яъни дадамнинг оналари дунёдан ўтдилар. Шунга амакиларим ва дадам ҳар хил маросимлар қилишяпти. Бу ҳолда маросимларнинг қайсиниси жоиз? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Шариатимиз мерос тақсимини фарз қилган. Меросни тақсим қилиниб, ҳар кимнинг ҳаққи ўзига текканидан кейин, кўнгилдан чиқариб, хоҳлаганича кунини тайин қилмасдан, “қилмасам одамлар гапиради” деган фикрни одинга сурмасдан эҳсонга ҳақли бўлган кишиларга эҳсон қилиб, савобини ўтган марҳумга бағишлаши мумкин. Валлоҳу аълам!