Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ масаласида

22:48 / 05.10.2023 | Миркасимова | 600

Ассалому алайкум! Қизимнинг келин бўлиб тушган хонадонида қайнона ва қайнотанинг муросалари келишмай, уларнинг ўзаро муносабатлари ўғиллар билан келинлар муносабатига таъсир қилди. Қизим келин бўлиб тушган хонадонида оёқости бўлиб, хўрланди. Уйга қайтиб келганига бир йилдан ошди. Инсофга чақириш, маҳалла аралашуви фойда бермади. Қизим уйга қайтиб келгунча бир неча марта яраштиришга ҳаракат қилдик, ҳаммаси бехуда бўлди. Куёв "ажрашаман" деб туриб олди. Шу бир йил ичида маҳалламиздаги яраштириш комиссиясини ҳам "ажрашишга баённома қилиб беринглар" деб безор қилиб юборди. Орада уйимизга келиб, қизимга менинг олдимда унинг талоғини беришга келганини айтиб, "қизингизни талоғини сизнинг гувоҳлигизда беришга келдим, уни кўришга кўзим йўқ, менга унинг кераги ҳам йўқ" деб ҳақорат қилиб кетган. Айтингчи, ажрашишга аҳд қилган ва талоғини бериш учун келганини айтса, талоқ тушган бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Талоғини бердим демагунича ёки шунга ўхшаш гапни ўтган замон сийғасида гапирмагунича талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat