Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Олдига чиққан қизининг қизини келин қилса бўладими?

00:50 / 23.07.2023 | Shaxzod | 674

Ассалому алайкум! Биз томонларда олдига чиқиш деган нарса бор (тушунтириш: бир хонадон келин олаётканда келин бўлмишни куёвни уйига киритиш учун қариндошларидан бирини олдига чиқаради. Ва ўша қариндошлари келин ва куёвларга ота-она бўлишади. Худди тутунишга ўхшаган нарса деб ўйлашади менимча). Савол шундан иборатки, 1. агар менинг ота-онам ҳам кимнингдир олдига чиққан бўлсалар ўша олдига чиққан қизнинг қизини менга келин қилсалар бўладими? 2. Отам онам билан тутунган бўлсалар, ўша тутунган қизнинг қизини менга келин қилсалар бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бундай иш йўқ. Бу ишни қилганларда қариндошлик алоқалари собит бўлиб қолмайди. Келин қилсалар бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat