Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Сидир (барги) дарахти қандай дарахт? Қанақа хусусиятларга эга?
2) Сирдарёда бир домла борлар дeб eштдим. Жин кирган ёки зиён йeтказган одамларни дам солиб даволар eканлар. Шу ма’лумот қанчалик туғри?
Ва алайкум ассалом! 1). Сидр дарахти Араб Ярим ороли ва Шом диёрларида бўлади. Уни барги ва мевасидан истеъмол қилинади. Халқ табобатида ундан кенг миқёсда фойдаланилади. Сидр Қуръони каримда тўрт маротаба зикр қилинган. Ҳадисларда ҳам зикри келган. 2). Биз у кишини билмаймиз. Валлоҳу аълам!