Ассалому алайкум! Исломда ибодат кийими борми? Бўлса унга нималар киради?
Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналаридаги кийимлари Абу Жаҳл, Абу Лаҳабнинг кийимлари каби бўлган. Исломда ибодат кийими деган нарса йўқ. Динимизда “авратни беркитиш керак” деган Аллоҳ таолонинг амри бор. Валлоҳу аълам!