Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Нурнома, кузмунчок, тумор" такиш хакида

00:00 / 14.06.2011 | eski savollar | 4152
хурматли Устоз! Бугунги кунда долзарб булган мавзу хакида саволим бор эди. 1. Минг афсуслар булсинким баъзи "инсонлар" пул учун бозорда хар нарсаларни сотайверишади. Авом инсонлар хам бу нарсаларнинг ширк эканлигини уйламасдан олайверишади. Купчилик инсонларнинг узи билан бирга "Нурнома", махсус кичкина когозга ёзилган"оятал-курсий" олиб юрганини, ёки буйнига кичкинагина "куръон" китобчаси, тумор, кузмунчоклар такиб юрганини курамиз. Улардан бундай нарсаларни нимага такиб,ёки олиб юрасиз десак, "бало-казо"лардан асрайди дейишади. Балолардан ёлгиз АЛЛОХ нинг узи асрайди, бу ишингиз ширк десак , (биз бу нарсаларни бозорлардаги диний китоблар, махсулотлар сотилайдиган шахобчалардан оламиз, ахир сотаётган кишилар хам Худодан куркса керак) сингари бахоналарни айтишади. 2. Яна баъзилар бешикдаги Чакалокларга кузмунчок бойлаб куйишади, ёки пешонасига кора куя суркаб куйишади, сабабини сурасангиз улардан хам "асрайди" деган жавобни оласиз. Ва яна одамларнинг уйларининг киришига "калла суяги, калампир, така, тикон, исирик", сингари нарсаларни осиб куйганини курасиз. Уларнинг хам эътикоди бир хил "шу нарсалар ёмонликлардан асрайди" деган тушунча. Яна машиналарига тумор,(АЛЛОХ ж/ж, МУХАММАД с.а.в.) исмлари ёзилган суратларни осиб куйишади. Устоз биз бу инсонларга тушунтирсак, далил талаб килишади ёки бахоналар килиб кочишади. Устоз купчилик сизнинг фатволарингизни кабул килишади, Илтимос шундай гафлатдаги инсонларга бу нарсаларнинг шариатдаги хукмини кенгрок баён килиб берсангиз ва сиз сабабчи булиб, барчаларини АЛЛОХ хидоят килса. Хурматли Устоз кимматли вактингизни олганим учун узр, рози булинг ва биздек ожиз, гунохкорларнинг хам хаккимизга яхши бир дуо килиб куйинг. АЛЛОХ сиздан ва жумламиздан рози булсин ва гафлатдаги колганларни хам хидоят килсин. Барчамизни бу дунёда бирга килганидек, жаннатда хам бирга булишимизни насиб этсин. Омин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Имом Аҳмад Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким тумор тақса, батаҳқиқ ширк келтирибди, деганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat