Ассалому алайкум! Ҳозир қошни ўсиб кeтган жойларини оқартирадиган махсус воситалар чиққан. Шу воситадан ишлатиб, қошни ортиқча ўсганини оппоқ қилиб қўяди. Юлгандан кўра бу гуноҳ бўлмаса керак. Шуни қилиш жоизми?
Ва алайкум ассалом! Жоиз. Агар тагига сув ўтказмайдиган краскадан фойдалансангиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!