Ассалому алайкум! Бир аёлнинг 100гм дан ошиқроқ тилла буюми бор. Шу тиллонинг закоти қандай бўлади? У аёл айтишича бу тилло ўша пайтда шароит бор пайт олинган. Ҳозирги пайтда тиллога закот тўлашга ўзини ҳам эрини ҳам шароити йўқ. Шуни қандай ҳал қилиш кeрак? Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Тиллосидан сотиб бўлсада закот беради. Икки ярим фоизини закот қилиб чиқаради. Валлоҳу аълам!