Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ

10:13 / 04.04.2019 | Muhammadjon | 2129
Ассалому алайкум! 1. Ҳозирга қадар уч марта уйланишимга тўғри келди. Ҳар гал келин билан уйимдагилар чиқиша олмагани сабаб ажрашганман. Бошқа яшашга иложим йўқ, битта фарзандман. Лекин бу аёлларнинг ҳеч қайсинисига маҳр бермаганман. Лекин ўзим қилган сепларни, тиллаларни айримлари уларда қолган шунда ҳам маҳр беришим керакми? 2. Ҳозирда ҳеч қайси хотиним билан яшамайман. Уйимдагилар уйлантирамиз дейишяпти, лекин мен унамаяпман. Чунки аниқ биламан, уйланганим билан уйимдагилар муроса қилишмайди. Уйланмаётганим учун гуноҳкор бўлмайманми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Маҳр шарт, бу уларнинг ҳаққи. Қиёматда тўлашингиз шарт бўлади.
2). Вазиятингизни сиз биласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat