Ассалому алайкум ! Аллоҳ рози бўлсин. Саволим шундан иборатки бўйдоқ йигитлар уйланганидан сўнг ризқи кўпайиши ҳақида ёки оилага қут-барака кириши ҳақида катталардан кўп насиҳатлар эшитамиз. Устозлардан шуни илтимос қилардимки ризқи кўпайишига сабаб омиллар ҳақида батафсил маълумотлар бeрсангизлар. Раҳмат.