Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Совға шаклида беришим мумкинми?

07:28 / 20.08.2018 | Yusuf | 1853
Ассалому алайкум! Мен чет элда ўқиб юрган вақтимда мен ўқиётган давлатга Ўзбекистондан туристлар келиб турарди. Ўқишимдан таътил вақтда бир танишимнинг қариндошлари келди ва у танишимнинг қариндошларини айлантириб, яхши жойларни кўрсатиб, хурсанд қилиб жўнатдим. Уларни айтлантириб юришим мобайнида улар менга пул берганди (ўзларини чиқимларига ишлатиш учун). Шу пулдан ўзимга ҳам ишлатиб қўйгандим (футболка олгандим шу пулга қиймати 8$ атрофидаги), лекин бу ҳақида уларга айтмагандим. Ҳозир шу ишимни нотўғри қиланлигимни тушуниб, уларга қандай билдириб қўйишни билмаяпман ёки уларни пулидан ишлатиб қўйганлигимни айтиб ўтирмай, бирор совға шаклида бериб қўйсам ҳам бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қандай қилиб бўлса ҳам қайтаринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat