Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муҳри нубувват дуоси

09:50 / 21.03.2017 | Never | 11199

Ассалому алайкум! «Мухри Нубувват» дуоси ҳақида эшитдим. Унда ёзилишича ким Мухри Нубувватни намоз бомдоддан кейн тавоф қилса, гўё 200-ракат қазо намоз ўқигандек бўлгайлар, пешин номозидан кейн тавоф қилса, гўё 400 ракат, шомдан кейн тавоф қилса, гўё 800 ракат, намоз ўқигандек бўлгай ва агар хуфтондан кейн тавоф қилса, Аллоҳ азза ва жалла ул бандасини барча хатоларини кечиб пешонасидан 7 яшардан бери бўлган гуноҳларини кечиб, 1000 ракат қазо савобини номига ёзур. Ростан ҳам шундай ўқиш жоизми? Олдиндан раҳмат. Раҳмат


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу турдаги нарсаларни ўқимаслик керак. Улардаги гаплар тўқима ва ишониб бўлмайдиган гаплар. “Ким намоздан кeйин муҳри нубувватни тавоф қилса 600 марта намоз ўқигандай бўлади ва ҳоказолар” деган гап, дин душманлари тарафидан тўқилган гапдир. Валлоҳу аълам! http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=16153.0 http://savollar.islom.uz/savol/99088

Топ рейтинг www.uz Openstat