Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғайридин танишларим маросимларида

10:43 / 21.10.2017 | Боисхон | 4393

Ассалому алайкум! Ўзим мусулмонман алхамдилиллох! Айрим пайтларда шундай холатларга тушаман. Дўстларим, танишларим бошқа дин вакиллари, уларнинг яқинлари оламдан ўтганда мен ҳам уларнинг ёнида туриб ҳамдардлик билдириб, черковига бориб маросимда қатнашдим. Уларда бир одат бор экан,  хар бир келган одамга шамни ёқиб қўлига тутишаркан. Менга ҳам беришди, одоб юзасидан қайтара олмадим. Шу ишим тўғрими? Шундай маросимларда қатнашишим мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бошқа дин вакилларининг жаноза каби диний ибодат маросимларида мусулмон одамни қатнашиши шаръан жоиз эмас. Улар сизни динингизни ҳурмат қилмаса, сиз ўзи динингизни таълимотларини ҳурмат қилишни ўрганинг. Ўзга дин вакиллари билан шариат рухсат берганчалик миқдорда муомала қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat