Ассалому алайкум! Аллоҳ ишларингизга ва хонадонингизга баракотларини ёғдирсин! Аёлим ипдан аёллар учун кийим, чойнаклар учун ғилоф ва шу каби нарсалар тўқийди. Табиийки кичик фарзанди борлар қўғирчоқ ҳайвонларни ва шу каби жонли нарсаларни тўқиб беришни илтимос қилишяпти. Шариатимизда бу масала бўйича нимаҳхукм берилган? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Жонли нарсаларнинг шаклини ясаб бермасин. Шариатимизда жонли нарсаларни расми бор уйга фаришта кирмаслиги таъкидланган. Валлоҳу аълам!