Ассалому алайкум! Мен устаман мебелчи мен шогирт тушган устам чақирди яни ишлашга келшдик даговор бўлди фойдадан 100% дан 30% маники 70% бошлиғимники иш чиқарсак ишлаган запчасларни нархидан қиммат хисоблайдилар ва ортип қолган материалларни пулини хисоп китобдан чикарп ташамайдилар. Дагаворда сен билан теппа тенг ишлиман деган лекин ишламидилар бу шерикчилик у кишига халолми ёки харомми?
– Ва алайкум ассалом! Шартларга амал қилмаётган ёки ҳақдан уриб қолаётган бўлса олаётган фойдаси ҳалол бўлмайди албатта. Қўлингиздан келса тўғри ишлашга мажбур қилинг. Кўнмайдиган бўлса у билан ишламанг. Ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади:
عن أبي هريرة رَضِي اللهُ عَنْهُ رفعه قال إن الله تعالى يقول أنا ثالث الشريكين ما لم يخن أحدهما صاحبه فإذا خانه خرجت من بينهما
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Аллоҳ таоло шундай деди: “Модомики икки шерик бир-бирига хиёнат қилмас экан, Мен уларнинг учинчиси бўламан (яъни уларнинг барча ишига Ўзим мададкор ва ҳимоячи бўламан). Агар хиёнат қилса, Мен уларнинг орасидан чиқаман”
Абу Довуд ривояти.
Имом Разин бунга “(Аллоҳ уларнинг орасидан чиққач) Шайтон уларнинг орасига киради”, деган сўзларни зиёда қилган. Валлоҳу аълам!