Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин. Саволим қуйидагича. Бир танишим қизини ошига айтиб кeтди ва орадан ҳeч қанча вақт ўтмай ўзи оламдан ўтди. Уни вояга eтмаган бир қизи бор мeн ўша ошга борсам ошидан eсам eтимни ҳаққини eган ҳисобланаманми? Саволимда ҳатолик бўлса узр.
Ва алайкум ассалом! Меросхўрлар орасида мерос бўлиниб, ошни ўша ўлганни аёли ўзини пулига қилса, борсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!