Ассалому алайкум! Гуноҳ ишга назр қилган одамнинг ўша ишни қилиши ҳам, ўша назрни бажариши ҳам дуруст бўлмайди. Аксинча, бундай одам тавба қилиши лозим бўлади. Қози Саноуллоҳ бу ҳақда шундай деганлар: «Киши шундай назр қилган бўлса, уни бажармайди, чунки қандай бўлмасин гуноҳдан сақланиш вожибдир». Бундай назр қилишнинг ўзи бир гуноҳ, уни бажариш эса алоҳида гуноҳ ҳисобланди. Шунинг учун аввалги гуноҳига тавба қилиб, иккинчисига қўл урмаслик лозим бўлади; (Ислом уздан олинди) Саволим; Бир инсон (фалон гуноҳни қилсам, фалон сўм эҳсон қиламан) деса, ёки рўза тутиб бераман ёки нафл намоз ўқиб бераман деса бунинг хукми қандай бўлади? Ўша гуноҳни қилса ўша пулни эҳсон қиладими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Валлоҳу аълам!