Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Икки намозга бир ният

16:17 / 26.03.2017 | Akromjon | 2345

Ассалому алайкум! Устозлар мeн сизларнинг бeрган жавобларингиздан киши қазо намози билан бирга нафлни ният қилиб бўлмаслигини билдим. Мeн шу кунгача қазоларни ўқишда 2 ва 4 ракъатлигига нафлни ҳам қўшиб ният қилиб ўқиб кeлаётгандим яъни «фалон қазо намозим билан бирга фалон нафлни ўқишни ният қилдим» дeб. Шу тартибда ўқиган намозларим ҳукми қандай бўлади?



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Ҳанафий мазҳабимизда икки ибодатга ниятни бир ибодат остида жамлаш ҳақида шундай келган: “Икки ибодатни орасини ниятда жамлаш икки хил бўлади. Биринчиси васила-воситаларда жамлаш бўлиб, бунга жумъа кунги ғуслни мисол қилиш мумкин. Бир киши жума куни ғусл қилишда ҳам жума учун ҳамда жанобатдан покланиш ғуслини ният қилса жоиз бўлади, иккисини савобига эришади. Иккинчи жамлаш эса мақсадларда бўлади. Бунда икки фарзни ёки икки нафлни ёки фарз ва нафлни жамлаб ният қилиш билан бўлади. Энди икки фарзни бир ниятга жамлаш намоз ва бошқа ибодатларда намоён бўлади. Агар намозда икки фарзни ният қилса, масалан пешин ва аср намозларини ўқийман деб тўрт ракаатга ният қилса, иккиси ҳам дуруст бўлмайди. Аммо буни рўза тутишда қилса, масалан зиммасидаги қазо ва каффорат рўзасини жамлаб бир кун рўза тутишни ният қилса, фақт қазога ўтади.

Агар фарз ва нафлни жамлаб ният қилса, масалан пешинни фарзи ва суннатини деб тўрт ракаатга ният қилса, Имом Абу Юсуфнинг наздларида бу суратда фарзга ўтади, нафлга қилган нияти бекор бўлади. Имом Муҳаммадга кўра эса, фарзга ҳам нафлга ўтмайди. Худди шундай ниятни закот масаласида қилса, масалан фарз закотни ва нафл садақани ният қилса, закотга ўтади. Имом Муҳаммад эса нафлга ўтади деганлар.

Аммо бир ният билан икки нафлни жамласа, масалан бомдодни суннати билан таҳийятул масжидни бирга ният қилса, иккисига ҳам ўтади.

Юқоридаги саволингиздаги ҳолатда фарз ва нафлни ниятини жамлаганингизда, фақат фарзга ўтади. Валлоҳу аълам!


Топ рейтинг www.uz Openstat