Ассалому алайкум! Ҳайлула – бомдод намозидан кейинги уйқу бўлиб, у ризқингизни тўсади. (@арабиcуз дан келган хабар). Мен бамдод намозини ўқиб бўлгандан кейин яна ухлайман. Шунда ҳам ризқ тўсиладими? Ёки бамдодни ўқимай тонг оттирганларнинг ризқи тўсиладими?
Ва алайкум ассалом! Бамдодни ўқиб ухлаганлар ҳам ҳайлула қилганлар орасига киради. Валлоҳу аълам!