Устоз, Бу саволни беришимдан мақсад форум аъзолари орасида ҳам қуйидаги хилдаги қоракалар мавжуд бўлиши, ёки таниш, дўстлари орасида шундай йўл тутадиганлар бўлса шу ҳақда маълумот олсалар дейман.[/ъэнтер] Шариатда 4 та хотинга уйланиш ҳалол дейилган. Аммо адолат қилиш шарти билан. Биттаси афзалроқ дейилган. Бугунги кунда адолат қилиш анча мушкул. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биттагина бокира аёллари Оиша онамиз бўлган, қолганлари бева аёллар эди-ку! Уларнинг аксариятига ёрдам бўлсин учун уйланган эканлар. Дугоналаримдан эшитишимча катта ёшдаги илмли, тақволи хатто баъзи қоракалар ўзларидан 2 баравар кичик ёшдаги қизларга (18,19 ёш) 3 хотин қилиб уйланаётган эканлар. Бу нафснинг ўзи эмасми? Шариатда мумкин деб шундай қилиш шартмикан?Қизларнинг ота-оналари ҳам илмли одам деб ҳурмат юзасидан, балки мажбурлаб қизларини турмушга бераётгандир!! Бирор фатво йўқми нафсининг ортидан қуваётган қори акаларга?!
Агар шу каби кишилар бўлса, уларга инсоф тилаймиз. Қори бўлса, алоҳида фатво шарт эмас. Улар ҳам одам ва шариатга бошқалардан кўра аниқ амал қилишлари керак.