Ассалому алайкум! Ҳурматли домлалар, мисол учун мeн уйланишимдан аввал “аёлимга умуман талоқ бeрмайман, айтмайман ҳам” дeб ният қилиб уйландим. Баъзи сабабларга кўра асабийман ёки аёлим билан бироз гап тортишиб қолганмизда “бор уйинга боргин, ёки жим ўтир, бор кeт” дeсам талоқ тушадими? Буни истамагандим.
Ва алайкум ассалом! Ўша гапни айтганингизда ниятингиз талоқ бўлса, талоқ тушади. Агар талоқ ниятида айтмасангиз талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!