Наша ва носвой ҳаромлиги ҳақида шубҳа йўқ. Лекин сизлар илмий гапни англамай талашгансизлар. Мазкур нарсалар ҳаром бўлиши билан бирга нажас эмас. Яъни, чўнтагида наша бор одам намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлади. Аммо ўша нашани истеъмол қилса, бари бир ҳаром бўлаверади. Баъзида ҳаром нарса нажас бўлмаслиги мумкин.