Ассаламу алайкум! Халқимизда азалдан урф бўлиб келган аёллар иштирокида ўтказилиб келадиган маросимлардан БИБИ МУШКУЛ КУШОТ инсонларнинг қон-қонига сингиб кетганки, аёлларимизни бу маросимни жоиз эмаслигини тушинтириб, бу ботил ақидаларидан қайтариш жуда мушкул аҳволга келиб қолган. Бу маросим ҳақида маълумотлар берилган, лекин қониқарли даражада мукаммал эмас. Шунинг учун муҳтарам устозлар, сизлардан шуни илтимос қилардимки, шу маросим ҳақида тўларок маълумот берсангизлар. Бу "БИБИ"ким? Агар Аллоҳга яқин инсон бўлиб, ибодат ва итоатда ўтган бўлса, шу инсонни васила қилиб Аллоҳдан мушкулларини сўраса жоизми? Агар жоиз бўлмаса бундай маросимларни ҳукми қандай бўлади? Жавоб учун оллиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! “Излаш хизмати”дан фойдалансангиз мақсадга мувофиқ бўлар эди.
http://savollar.islom.uz/wparxiv/37664/