- Учқичда намоз вақтини белгилаш у турган ёки учиб кетаётган жойнинг вақтига қараб бўлади. Буни билиш жуда ҳам осон. Учқичларда маҳаллий вақтлар доимо кўрсатиб турилади. Таҳорат қилиш қийин бўлса, таяммум қилинади. Тик туриб ўқиш имкони бўлмаса, ўтириб ўқилади.