Икки тоифа инсон, 1 мавзуда турфа ёндашув...
Ҳурматли Устоз Шайх Ҳазрат Жаноблари,Авваламбор, Аллоҳга беҳисоб ҳамду-санолар айтаман, сиздек зотни бизга насиб этганига ва каминангизга сизга мурожаат қилишимга имконият бераётганига, ажаб эмаски, тез фурсатлар ичинда 2 дунёйимиз учун хайрли буладурғон жавобларни олсак, иншааллоҳ!Шариатда шарм йўқ, дейишади, шунга айбга буюрмайсиз, ўқувчилардан хам қуйида ёзилажак аҳволларимизни ўқиб, ўзларини кулгидан тийишиларини сўрайман, масалаларга жиддий муносабатда ёндашишингизни илтимос қиламан!1. Ёшим 21 да, ҳозирда ҳориж давлатида таҳсил оламан, алҳамдулиллаҳ Яратган амрларини, Пайғамбар суннатларига қўлимиздан келгунга қадар амалда бажариб боришликка ҳаракат қиламиз! Камина ғайритабий феъл-атворга эгаман, масалан кўча-куйда, университетда, ёйинки қаерда бўлмасин, ой юзли, оҳу кўзли, ўранган бир муслимани кўрсам, субҳанааллоҳ, бунча гўзалликни бермасанг, дейману тамом шартда кўз ўнгимдан, ҳаёлимдан кетмай қолади, қани энди уйлансам, Аллоҳ фарзандлар берса, деб ҳаёл суриб қоламан, бу то ул париваш бир мунча муддат қайта куринмагунига қадар, ё бўлмасам шунга ўхшаш холатлар бўлмагунга қадар давом этиб, кучайиб боради ва бу қилаётган ишим, ўқишимга таъсир кўрсатмасдан қолмайди, албатта... Вақт ўтади, фасллар алмашинуви юзага келади, ул гўзал кўз ўнгимдан йўқолади, Аллоҳ, Аллоҳ, яна бошқаси пайдо бўлади...Устоз, шу холатдан қандай қутулсам бўлади, лутфан маслаҳат берсангиз...2. Энди батамом иккинчи холат ҳақида баён этсам, ижозатингиз билан... Дўстим, алҳамдулиллаҳ, у хам намозҳон, Аллоҳдин қўрқадиган бандалардан, нуқул ўзи устидан арз қилиб юради, эмишки, қизларга умуман қизиқиши йўқмиш, эҳтиёж сезмасмиш, хонадонидигилар уйлантирамиз (ваҳ-ваҳ, қани энди каминага шундай таклиф бўлса, борми :) дейишсада, бу кишим рад этармиш, ҳой эсини еган, шу ҳам мўъминни иши бўлдими, ишласанг, имкониятинг бўлса, бўйин товлаб не қиласан, шартда Аллоҳни беражак ажру-савоби умидида уйланиб олсанг бўлмасму, десам, "нима кейин устимдан кулиб юрсинми, керакмас" деб жавоб қайтарди... Хотиримдан бирров ўтказиб ҳам олдим, ҳатто бир бора бўлсада кўз ташлаб қўйганини ҳам эслолмадим, Аллоҳни мўжизаси ўтиб қолғанда... Манингча, ул жуда уятчан, шу боисдин, хавотири ниҳоят кучли, бошқа муаммоси йўқ, шу дўстимга қандай кўрсатма, ёҳуд маслаҳат берасиз..?Сўзим оҳирида, эҳтимол у қадар эътиборга молик бўлмаган, кези келганда бўлмағур мавзу билан қимматли вақтингизни олган бўлсам, каминангизни маъзур тутсангиз...Аллоҳ сиздан рози бўлсин, дуоларингизда биз муҳлисларингизни ҳам эслаб ўтсангиз, ташаккур!
Дўстингиздан ўрнак олинг.