- Ва алайкум ассалом! Уларни муомаласи нима эканлигини ўзларидан сўраб қўя қолиш керак. Агар бу муомалаларидан ҳақир санашлик мақсад бўлса кибрга киради. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар кибр нима деб сўраганларида: “Ҳақни инкор қилиш, қўполлик билан рад қилиш ва одамларни менсимаслик” деганлар. яна бир ҳадисларида “Кимнинг қалбида зарранинг мисқолича кибр бўлса жаннатга кирмайди” деганлар. улардан сўранг ва бу ҳадисларни ҳам уларга айтиб беринг. Нотўғри тушунган бўлсангиз нотўғри тушунганлигингизни айтишсин. Валлоҳу аълам!