Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Расулуллоҳни тушда кўрган инсон...

00:00 / 10.03.2007 | eski savollar | 4382

1. Расулуллоҳни (с.а.в) тушда кўрган инсон ҳам саҳоба даражасига етишадими? 2. Рўзасини очиб юборган инсон рўза тутиб беришига кўзи етмаса бирор бадал, ўрнига бирор амални қилса бўладими? Масалан бирор мискин оилани эҳтиёжини қондириши мумкинми? Бир кун учун қанча миқдорда эҳсон қилиши керак?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Йўқ. У даражага сазовор бўлмайди.
2. Энг аввал каффорат қул озод қилиш бўлади. Каффорот бериш вожиб бўлган одам қул озод қилишга қодир бўлмаса кетма-кет, орасини узмай олтмиш кун рўза тутиши лозим. Рамазон рўзасини тутиш даврида сабрсизлик қилгани сабабли, сабрли бўлишга тузукроқ одатланиб олиши учун.Рамазонда қасддан рўзасини очиб юборган одам, икки ой кетма-кет рўза тутишга қодир бўлмаса олтмиш мискинга таом беради. Ҳар бир мискинга бир мудд (1 муд 1843 ғиром) миқдорида таом беради. Бу эса, ўз навбатида гуноҳкор кишининг гуноҳини ювишга имкон яратиб бериш билан бирга, мискинларга яхшилик қилиш йўли ҳамдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat