1-савол: Бир мусулмон бошқа бир мусулмон биродарига савоб умидида исломга оид диний ма'рузалар ёзилган дискдан муаллиф ҳуқуқисиз нусха кўчириб бериши мумкинми? Ваҳоланки ўша дискдан бошқа ҳеч қаерда йўқ. ТАСМАЛАРДАН НУСХА КЎЧИРИБ СОТСА БЎЛАДИМИ?2662. Ҳайъатга жаноб Солиҳдан қуйидаги савол тақдим этилди:Устига «Нусха кўчириш ва тарқатиш ҳаққи ҳимояланган» деб ёзилган тасмалардан тижорий мақсадда нусха кўчирса бўладими? Уни чиқарувчиларга мазкур гапларни ёзиб қўйиш жоизми? Уларнинг бундай қилишлари илмни беркитишга кирмайдими? Зотан улар ўз тижоратларини муҳофаза қилиш учун шундай қиладилар.Ҳаъйатнинг жавоби қуйидагича.Эгалари устига «Нусха кўчириш ва тарқатиш ҳаққи ҳимояланган» деб ёзилган тасмалардан тижорий мақсадда нусха кўчириш жоиз эмас. Уни муҳофаза қилиш илмни беркитишга кирмайди. Чунки уларни сотилади ва тарқатилади.Мажмуъатул фатавои шаръийя. 9-жуз. 181-бет.2-савол: Намозга такбир айтаётганда азон жумлалари жуфт қилиб айтилади-ми, ёки тоқ қилиб (я'ни биттадан жумласи) айтиладими?Ҳанафий мазҳабида жуфт қилиб айтилади.3-савол: Бир тадбиркор банкда айланмада бўлган пулидан закот бериши, садақа ёхуд қурбонлик қилиши мумкинми. Бу ҳақда шариатимизда нима дейилган?Пули нисобга етган бўлса, закот бериши фарз, қурбонлик қилиш вожиб ва садақа қилиш ихтиёрий.4-савол: Фарз намозларии ўқилаётган пайтда имом фотиҳа сураси ва ундан сўнг зам сура ўқиётганда муқтадий ҳам унинг орқасидан овозини чиқариб (ёхуд ичида) такрорлаши мумкинми? Мумкин эмас.