Ассалому алайкум! Ёшим 18да 1йил аввал ширк келтирган инсон охиратта қанақа азобларга йўлиқиши хақида билдим. Ўшандан кейин тинчим йўқолди, жуда кўп ўйландим бир воқеа эсимга тушди. 10-11ёшимда дўстларим билан тортишиб уларга: “Аллоҳ буюк зот Унинг қудрати чексиз” деб кейин билиб билмай У сеҳргар деб юбордим. Шу сўзим ширк эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 10-11 ёшда бола балоғатга етмаган бўлади. У пайтда гуноҳ ёзилмайди. Валлоҳу аълам!