Ассаламу алайкум! Хурматли Шайх хазратлари,таниш биродарлар бири мусофирчиликда экан. Закот тўғрисида саволи бор экан. Ушбу саволни беришимизни илтимос қилган эди. Бир савдогарни дастмояси 15милён хар ойда 1милён фойда қилар экан. Топган фойдаси ўша ойдаги рўзғорига сарфланиб кетар экан. Дастмояси 15милёндан кўпаймас экан. Шу одамга закот фарз бўладими? Бу савдогарни касби россиядан камазда юк олиб келиб у ёққа юк олиб боради. Агар 15милёндан закот берса камазига юки тўлмасдан, сафарга чиқа олмай иши тўхтаб қолар экан.
– Ва алайкум ассалом! У одам закот беради. Закотни ният билан берса, иншааллоҳ, пулига барака кириб, бир эмас икки камаз юкка етадиган бўлса, ажаб эмас.